Ўзбекистонда кредитлар рекламасида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш керак бўлади
Кредитлар, жумладан, микроқарзлар рекламасида ушбу хизматлардан фойдаланиш ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хавф-хатарларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак

Ўзбекистонда айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги.
Қонун (ЎРҚ–1187-сон, 10.11.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Қонун билан «Реклама тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, кредит, шу жумладан микроқарз рекламасида бундай хизматлар бўйича қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд бўлиши керак.
Бундай огоҳлантириш рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида 10%ни ташкил этиши лозим.





