Жиззахда қуйма олтинни 450 млн сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Қимматбаҳо металл олиб қўйилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди, аниқланган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Жиззахда 450 миллион сўмлик ярим тайёр қуйма олтинни ноқонуний сотишнинг олди олинди, деб хабар беради Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида кузатувга олинган 2 нафар фуқаро томонидан умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни харидорга 450 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинади.

Натижада, қимматбаҳо металлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинади. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон