Тошкентда ҳавони ифлослантираётган 15 объектда қурилиш тўхтатилди
Пойтахтда атмосферани ифлослантираётган 15та қурилиш объекти фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Хусусан, шаҳарининг 12 туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилган. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилган.
Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти ўрганилиб, 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қум билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилганлиги аниқланган.
Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган.
Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 68 нафар шахс расмий огоҳлантирилди, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилган.





