Тошкент – Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Парвоз вақтида самолётдаги йўловчи аёллардан бирининг соғлиғи тўсатдан ёмонлашиб қолган

Ўзбекистонлик шифокор парвоз вақтида йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар беради «Uzbekistan Airways».

11 октябрь куни Тошкент – Сеул йўналиши бўйича парвоз қилаётган HY511 авиақатновида фавқулодда вазият юз берди.

Парвоз вақтида самолётдаги йўловчи аёллардан бирининг соғлиғи тўсатдан ёмонлашиб қолган.

Шундан сўнг борт экипажининг чақириғига йўловчилар орасида бўлган ўзбекистонлик шифокор Баҳодир Комилов жавоб берди.

Натижада, ўз вақтида амалга оширилган ҳаракатлар сабабли йўловчининг ҳаёти хавфдан халос бўлди.

Баҳодирга бефарқ қолмагани, юксак касбий маҳорати ва қалтис вазиятда ёрдамга келишга тайёрлиги учун самимий миннатдорчилик билдирамиз, — дейилади авиакомпания хабарида.

Ўзбекистон