Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Лавозимни илгари Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дониёр Юсупов эгаллади

Юсупов Дониёр Мукумджанович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Юсупов Тошкент автомобил йўллари институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобил йўллари ва иншоотлари қурилиши ҳамда автомобил йўллари ва аэродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.





