Тошкентда кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиқди
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.
Асака кўчасидаги хонадонда ёнғин чиққани ҳақидаги хабар 16 август куни соат 22:02 да келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмаси ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган. Натижада, ёнғин соат 23:33 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.





