Сардор Рустамбаев Ўзбекистоннинг Бангладешдаги янги элчиси бўлди
Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Бангладешдаги элчиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Рустамбоев Бангладеш президенти Муҳаммад Шоҳбуддинга ишонч ёрлиқларини топширди.
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳаммад Шаҳобуддин Ўзбекистонни Бангладешнинг Марказий Осиёдаги асосий минтақавий шериги ва ишончли дўсти деб атади.
Шунингдек, учрашувда Бангладеш ҳукуматининг мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётгани билдирилди.
Тўқимачилик, фармацевтика ва чарм саноати каби соҳаларда шериклик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 15 октябрда ўрнатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев 2024 йил январь ойида Деҳлига келган эди. Бунгача у мамлакатнинг Франция ва Португалиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган.





