Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун 12 январ куни, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларда ва 14 январ куни, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ерларида бироз ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. 15-16 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади,
16 январда қорга айланади) бўлади.

Ҳаво ҳарорати 15 январда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг айрим жойларида 15-20 м/с гача кучаяди.

Тошкентда: 13-14 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқ, кундуз кунлари 15-18 даража илиқ бўлади.

Бироқ, 15 январда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади. Шунингдек, 16 январ куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистон