Ўзбекистондан Тожикистонга 1 млрд сўмдан ортиқ дориларни ноқонуний олиб чиқиш тўхтатилди

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган катта миқдордаги дори воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда давлат Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган «Фарҳод» чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган, 1999 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Лочин» русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилган.

Натижада, унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи Иммуноглобулин, Ферритин каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон