Тошкентда Халқаро аёл судьялар куни нишонланди
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабар қилди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди ва мен ушбу воқеа муносабати билан барчамизни самимий қутлайман, — деди Мирзиёева.
Президенти Администрацияси раҳбари, давлат етакчиси томонидан хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳим фармон қабул қилинганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, «ушбу ўгаришлар инсон тақдирини барбод қилиб, жиноятини «анъана» ниқоби остига яширишга, мавқеи ёки мансаби билан хаспўшлашга уринаётган кимсаларга қарши муросасиз қадамдир».
Бу борада судьялар ҳал қилувчи ўринга эга: қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун баҳона ҳам, «туйнук» ҳам қолмасин.
Бунга эришиш учун судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва терговга қадар текширув органлари фаолиятининг самарадорлиги, масъулияти янада оширилади ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай ҳолатига реал ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, — деб таъкидлади Сайда Мирзиёева.
Хусусан, биринчи бор айнан ушбу халқаро сана муносабати билан аёл судьялар давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Сайда Мирзиёева зўравонлик атрофдагилар сукути ва мазлумларнинг қўрқуви ортига асло яширина олмаслиги кераклигини ва ана шундай муҳитни барпо этиш лозим эканлиги сўзлади.





