Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 74 млрд сўмдан ортиқ энергия ресурслари талон-торож қилинди

Ўзбекистонда 2026 йил февраль ойининг ўзида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 301 та ҳолат аниқланди, дея хабар бермоқда Узэнергоинспекция матбуот хизмати.

Хусусан, сўнгги бир ойда 74,8 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилиниб, улардан ноқонуний фойдаланиш бўйича 301 та ҳолат аниқланган.

Унга кўра, 12,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (32,2 млрд сўм) ва 15,8 млн метр куб табиий газ (42,6 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 74,8 миллиард сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 550 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Ўзбекистон