Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар сони маълум бўлди

Ўзбекистон фуқаролари Яқин Шарқ мамлакатларидан ватанга олиб келинмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумки, Яқин Шарқ минтақасида давом этаётган ҳарбий низо натижасида Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА, Ливан давлатларининг ҳаво ҳудуди парвозлар учун турли муддатларга ёпиқлигича қолмоқда.

Эусусан, 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон, Қувайт йўналишларида барча авиақатновлар бекор қилинган.

Натижада 28 февраль – 2 март кунлари Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААдан 1 681 нафар фуқаромиз уча олмаган.

Ўзбекистон президентининг Форс кўрфази мамлакатларида қолиб кетган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан берган топшириғи доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан резидент ва хорижий авиакомпаниялар билан аниқ режалар тузилган.

Ҳозирда, ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида «Ўзавиация» агентлигида 24/7 режимда ишлайдиган Штаб ташкил етилгани билдирилди. Қатор мамлакатлар ҳаво ҳудудининг ёпиқ қолаётганлиги ҳамда вазият ўзгариб бораётганлигини, шунингдек, хорижий мамлакатлар авиация ҳукуматлари билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича еришилган келишувларни инобатга олган ҳолда барча авиакомпаниялар парвозларни бажаришда амал қилиши лозим бўлаган талаблар белгиланди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, мамлакатимиз резидент авиакомпаниялари томонидан Мадина ва Жидда аеропортларидан 21 та парвозлар бажарилиб 4 948 та ҳамда Дубай шаҳридан 235 та йўловчилар Ўзбекистонга олиб келиниши таъминланди.

Маълумот учун, ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилиш лозим.

Ўзбекистон