Қарши ва Бухорода бозор раҳбарлари катта миқдорда пора билан ушланди

Қарши ва Бухоро шаҳарларида деҳқон бозорларининг мансабдорлари савдо нуқталарини фуқароларга ноқонуний сотиш билан шуғуллани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Жумладан, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи деҳқон бозори раиси ва назоратчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида янги қурилган, 110 м2 майдондаги савдо дўконини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 80 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Бухоро шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи сотиладиган бозор раҳбари ва иш юритувчиси ўзаро тил бириктиради.

Улар бозор ҳудудида енгил конструкцияли савдо дўкони қуриб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 120 м2 ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 11 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар