Энди камералар ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқарганларни автоматик тарзда аниқлайди
Ўзбекистонда юзни танувчи ҳамда фото ва видео қайд этиш мосламаларига эга камералар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчиларни аниқлашни бошлайди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати.

Хусусан, 5-мартдан бошлаб қурилмалар қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилишни бошлайди.
Бошқарма ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ёки ундан маҳрум этилган шахслар Маъмурий жавобгарлик кодексининг 135-моддаси 3-қисми (талаб қилинадиган ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқариш) билан жавобгарликка тортилишини таъкидлади.
Бу ҳуқуқбузарлик учун 1 маротаба БҲМ нинг 50 баравари жарима, 2 маротаба шу ҳолат такрорланса, 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.





