Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши сабабли «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан метан газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошган. Шу боис магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланиши сўзланди.

Шу муносабат билан, бугун, 4-март куни соат 19:00 дан 5-март куни соат 10:00 гача Республикамиздаги «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади, — дейилади хабарда.

Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилгани билдирилди.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланиши таъкидланди.

Ўзбекистон