Шерзодхон Қудратхўжа Миллий медиа бирлашмаси раиси лавозимини тарк этди

Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий оммавий ахборот воситалари ассоциацияси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Шу кунгача мазкур лавозимда фаолият юритган проф. Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжага мамлакатимизда медиа соҳасини ривожлантириш йўлида амалга оширган самарали фаолияти, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, сўз эркинлигини таъминлаш йўлида қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз, — дейилади хабарда.

Хусусан, Одилжон Фотихжон ўғли Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқарув раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон