Белгиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эрик Де Майердан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашувимиз давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилинди.

Жумладан давлатлар ўртасида савдо, инвестициялар ва бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини қайд этилди.

Вазирлик томонидан элчи жанобларининг Ўзбекистондаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон