Бухорода ўқув марказнинг 20 нафар ўқувчиси шифохонага ётқизилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилди, дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 11 январь куни тез тиббий ёрдам хизматига, ўқувчиларнинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланди ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилди, — деб таъкидланди.

Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилгани маълум қилинди.

Ҳозирда, беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилган. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

 

Янгиликлар