Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик ва совуқ ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет.

Бугун 10 март, куни кундузи Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Республикнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.
10-11 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор. Худуднинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуққача, баъзи жойларда 0-5 даража совуққача пасаяди, кундуз куни эса 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика шимолида ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, Фарғона водийси вилоятларида баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
12 мартда кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи эса совуқ ҳаво массаси республика ҳудудидан чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кундуз кунлари ҳаво 10-15 даража илиққача исийди. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда: бугун кундузи вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади. Кечаси бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ бўлади, кундузи аста-секин 11-13 даража илиққача кўтарилади. Шамол шимоли-шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.





