Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

10-март соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан жами 25 047 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Жумладан қайтарилган фуқаролар сони:

• Саудия Арабистонидан – 21 017 нафар;

• Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 555 нафар;

• Эрондан – 47 нафар;

• Қатардан – 394 нафар;

• Баҳрайндан – 27 нафар;

• Ўмондан – 7 нафар.

Ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилаётгани билдирилди.

Қайд этилишича, айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон