Наманганда қарийб 1 млрд сўмлик криптоактивларни ноқонуний айлантирган йигит ушланди

Наманган вилоятининг Норин туманида криптоактивлар билан ноқонуний операциялар амалга оширган йигит аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассислар аниқлашича, 23 ёшли шахс тегишли лицензиясиз Binance орқали криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган.

Жами ҳисобда йигит 982,3 млн сўмлик 119 та транзакцияни амалга оширган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми «а» банди (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон