Коррупция — тараққиёт кушандаси

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида сўнгги йилларда давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий тараққиётга тўсиқ бўлиб келаётган коррупция иллатини бартараф этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳам тараққиёт ва адолатга рахна солувчи омиллардан бири ҳисобланади. Жамиятда бу каби омилларни бартараф этиш, ходимларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ҳалоллик, поклик кўникмаларини сингдириш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари иштирокида профилактик йиғилишлар, коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув курслари, очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, кўргазмали материаллар ва видеороликлар намойиш этилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳар қандай коррупция ҳолатларини кескин қоралайди ва истиқболли келажакка тўсиқ бўладиган, қонун устуворлигини издан чиқарадиган ҳамда жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган мазкур иллатга қарши курашиш борасида қатъий чоралар кўриб келмоқда.

Фуқаролар ҳамда ходимлардан, агар коррупция ҳолатларига дуч келган тақдирда, дарҳол қуйида келтирилган жамиятнинг коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари орқали мурожаат қилишларини сўралади.

Телефон: +998 (71) 237-99-98

Telegram бот: @uzrailway_anticor_bot.

Почта: [email protected]; [email protected]

Реклама ҳуқуқлари асосида

Ўзбекистон