Ўзбекистонда бир йилда 840 нафардан ортиқ киши меҳнат фаолиятида ҳалок бўлди
2025-йилда Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган, деб хабар бермоқда Давлат меҳнат инспекцияси матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодисаларнинг 50 таси гуруҳли, 583 таси оғир оқибатларга олиб келган, 216 таси эса ўлим билан тугаган.
Умумий жабрланганлар сони 961 нафарни ташкил этган:
• 680 нафари — оғир жароҳатланган;
• 33 нафари — енгил жароҳатланган;
• 248 нафари — вафот этган.
Натижада ушбу ҳолатлар юзасидан, 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, 241 нафарига маъмурий жарима қўлланилган.




