Термизда ўзини 16-қаватдан ташлаган талаба ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг, Термиз шаҳрида кўп қаватли уйнинг 16-қаватидан ўзини ташлаган талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 12 январь куни соат тахминан 15:30 ларда «Боғишамол» маҳалласида содир бўлган.

Хусусан, 21 ёшли Ж. А. исмли талаба кўп қаватли уйнинг 16-қаватидан ўзини ташлаган ва олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, дастлабки тергов текшируви олиб борилмоқда.

Ўзбекистон