Бугун Ўзбекистон Миср терма жамоасига қарши ўйнайди
14 ноябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Эл-Айн шаҳрида бўлаётган халқаро ўртоқлик турнирида Мисрга қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоалар ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да Эл-Айн шаҳридаги «Хазза бин Зайед» стадионида бўлиб ўтади.
Агар Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонса, Al Ain Cup финалида кеча Кабо-Верденинг мағлуб этган Эронга қарши ўйнайди. Мағлубият ҳолатида миллий жамоа учинчи ўрин учун Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.





