Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Истанбулдаги турнирда ғолиб бўлди
Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган WTA 125 таснифидаги теннис турнири ғолибига айланди, деб хабар бермоқда Теннис федерацияси матбуот хизмати.

Ҳал қилувчи финал учрашувида Тимофеева хорватиялик теннисчи Донна Векични 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.





