Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогининг Challenge босқичида 3 медални қўлга киритишди
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Болгариянинг Варна шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг Challenge босқичида учта медални қўлга киритишди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Кумуш медал:
• Равшан Камилжанов (от устида машқ).
Бронза медал:
• Ахрорхон Темирхонов (халқадаги машқ);
• Равшан Камилжанов (эркин машқ).





