Ўзбекистонда яна ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда cел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда 19-май, сешанба куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет.

 

Бугун кундузи ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 15-20° бўлади.

Ўзбекистон