Kapital.uz Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

Нашр бизнес журналистикасини ривожлантириш ва тадбиркорликни оммалаштириш йўналишидаги ҳиссаси учун тақдирланди

16-май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган Brand Awards International 2026 халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Kapital.uz бизнес нашри “2025-йилда Ўзбекистонда бизнес журналистикасини ривожлантириш, тадбиркорликни оммалаштириш ва иқтисодий жараёнлар шаффофлигини оширишга қўшган ҳиссаси” номинацияси бўйича халқаро танлов ғолибига айланди.

“Биз учун ушбу мукофот Ўзбекистонда сифатли бизнес журналистикасига талаб ортиб бораётганининг тасдиғидир. Биз иқтисодий жараёнларни содда ва аниқ тушунтириш, аудиторияга содир бўлаётган воқеаларни яхшироқ англашда ёрдам беришга интиламиз. Бу бутун жамоамиз меҳнатининг эътирофи ва тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизнинг белгисидир”, — деди Kapital.uz бош муҳаррири Эмир Асан Алимжанов.

Нашр мамлакатдаги муҳим иқтисодий ва бизнес жараёнларни ёритиб боради. Янгиликлардан ташқари, унда таҳлилий материаллар, ислоҳотлар шарҳлари, бозор механизмлари таҳлили ва бизнес вакиллари билан интервьюлар мунтазам эълон қилинади.

Асосий эътибор мураккаб мавзуларни содда ва тушунарли шаклда ёритиш ҳамда иқтисодий ўзгаришларнинг тадбиркорлар ва кундалик ҳаётга таъсирини кўрсатишга қаратилган.

Фаолият мустақиллик, фактларни текшириш ва эксперт баҳолаш тамойиллари асосида йўлга қўйилган.

Жамоа нафақат янгиликларни етказиш, балки ўқувчига воқеалар мазмуни ва контекстини тушунтиришга ҳам интилади.

Нашр аудиториясини тадбиркорлар, топ-менежерлар, инвесторлар ва қарор қабул қилувчи мутахассислар ташкил этади. Материаллар Ўзбекистон ташқарисида ҳам халқаро экспертлар ва бозор иштирокчилари томонидан кузатиб борилади.

Бугунги кунда Kapital.uz барқарор репутация, фаол аудитория ва кучли таҳлилий экспертизага эга медиа платформа сифатида фаолият юритмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Рейтинглар