Саида Мирзиёева Лондонда АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор билан учрашди

Учрашувда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонга ташрифи доирасида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.

Саида Мирзиёева элчи билан учрашганидан мамнунлигини билдириб, унинг биржа савдоларининг очилиш маросимида иштирок этгани ва қўллаб-қувватлагани алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мулоқот давомида ўзаро алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш истиқболларига тўхталиб, олдинга қўйиладиган қадамлар борасида аниқ келишиб олдик, — деди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Ўзбекистон