Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарига айланди

Футболчи мавсум давомида 22 та гол уриб, 5 та голли узатма қайд этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025/2026 йилги Туркия Суперлигаси мавсумини юқори натижа билан якунлаб, энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритди.

«Истанбул Башакшехир» сафида ўйнаган футболчи мавсум давомида 22 та гол уриб, 5 та голли узатма қайд этди.

Унга энг яқин рақиб бўлган «Трабзонспор» ҳужумчиси Поль Онуачу ҳам 22 та гол билан мавсумни якунлади, аммо пенальтилар сони кўп бўлгани сабаб иккинчи ўринда қолди.

Учинчи ўринни «Фенербахче» яримҳимоячиси Андерсон Талиска эгаллади, унинг ҳисобига 19 та гол ва 4 та голли узатма ёзилди.

Спорт