Тошкентда чангга қарши курашиш учун кўчаларда 100 та махсус техникада сув пуркаш ишлари олиб борилмоқда

Шу билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда

Тошкентда шаҳар микроиқлимини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда, дея хабар берди пойтахт ҳокимияти.

Қайд этилишича, йўл қопламасини мунтазам намлаш чангнинг босилишига ва унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда. Бу нафақат кўчалардаги намликни ошириш, балки шаҳар муҳитини янада ёқимли қилишга ҳам хизмат қилади.

Сув пуркаш, суғориш ва фавворалар фаолияти биргаликда шаҳар микроиқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилгани таькидланди.

Ўзбекистон