Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 12,3 млн сўмга етди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 18%дан ошди

2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,2 млн сўмдан ошди, деб хабар беради Статистика қўмитаси ҳисоботи.

Таъкидланишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ўсиш 18%ни ташкил этди. Энг юқори даромад Тошкент шаҳри аҳолисида қайд этилди — ўртача ойлик иш ҳақи 12,3 млн сўмни ташкил этмоқда (+18,3%).

Иккинчи ўринда Навоий вилояти жойлашган — 8,8 млн сўм (+15,5%), учинчи ўринда эса Тошкент вилояти — 6,8 млн сўм (+19,1%).

Ўзбекистон