Мьянмада «Яги» тўфони туфайли сув тошқинлари юз бериб, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Мьянмада «Яги» супер тўфони сабабли юзага келган сув тошқида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мамлакат бўйлаб 113 киши ҳалок бўлган, 64 киши бедарак йўқолган ва 14 киши яраланган, — деди Давлат маъмурий кенгаши матбуот котиби Зо Мин Тун.

Ҳабар қилинишича, қутқарувчилар сув босган ҳудудлар аҳоли пунктларидан 320 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишган.

Ҳозирда экспертлар бедарак йўқолган фуқароларни қидирмоқда.

Жаҳон