Ўзбекистон Президенти ва Германия канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Олаф Шольц билан, 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан қўшма йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда юқори мартабали вакиллар, жумладан, Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлигининг парламент давлат котиби Михаэль Келлнер, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэль Хармс, шунингдек, икки давлатнинг йирик компания ва банклари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари, жумладан, яшил энергия, кимё саноати, яшил водород ишлаб чиқариш, машинасозли, тўқиачилик ва фармацевтика саноати каби соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон компанияларининг немис бизнеси учун ишончли ҳамкор сифатидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, турли соҳаларда янги ташаббуслар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди. Германия Федерал канцлери Ўзбекистон билан барқарорлик ва кўп қиррали муносабатларни қўллаб-қувватлаб, немис компанияларини қўшма лойиҳа ва ташаббусларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.