Uzum Market eDBS схемаси бўйича «Авто» тоифаси бўйича қоида ва талабларни янгилади

2025 йил 21 ноябрдан бошлаб Uzum Market платформада сотувчилар билан ишлашнинг шаффофлигини ошириш учун қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Энди «Авто» тоифаси учун алоҳида ҳисоб-китоб тартиби белгиланди — ҳар бир расмийлаштирилган буюртма учун, унинг қийматидан қатъи назар, 120 000 сўм (ҚҚС билан) миқдорида қатъий белгиланган тўлов.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, платформа фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва маркетплейс ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун янги тоифалар, акциялар ва хизматларни ишга тушириш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиши мумкин.

Бундан ташқари, бир қатор товар тоифалари учун талаблар янгиланди:

• экспресс-тестлар фақат уйдан мустақил фойдаланиш имконияти мавжуд бўлганда сотувга қўйилади;

• тикланган смартфонлар «Тикланган» белгиси билан алоҳида тоифада жойлаштирилади;

• «Авто» тоифаси учун энди амалдаги дилерлик ёки субдилерлик шартномаси талаб этилади;

• музлатилган ва совутилган маҳсулотлар учун сақлаш ва ташиш талабларига аниқлик киритилди.

Ўзгаришларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ушбу янгиланишлар маркетплейс фаолиятини яхшилаш ва сотувчилар учун қулайликни оширишга қаратилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Жамият