Тошкент вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Хусусан, 5-7 ноябр кунлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилаётгани маълум қилинган.

Шу сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, қор кўчиш хавфи эълон қилинади, — дейилади хабарда.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

AI News