Ўзбекистонда «Касблар шаҳарчалари» ташкил этилади

Ўзбекистонда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

• маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;

• маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш.

Қуйидагилар касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

• 2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш;

• 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш;

• ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш.

Жамият