Ўзбекистонда бир хафта ичида 18 та уюшган жиноий гуруҳ аниқланди

Ўзбекистонда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 20 январидан кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, 2 600 дан ортиқ тезкор тадбирлар давомида 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилиб, 51 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар бўйича қонуний чоралар кўрилган.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган турли хилдаги 104 та қурол, 987 дона ўқ-дори ва 1,5 кг портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, 123 кг наркотик моддалар ҳамда 57 000 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда, бу йўналишдаги ишлар давом этаётгани билдирилди.

Жамият