Тошкентда 6 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди
Ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий хонадонда юз берган

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган.
Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.





