ИИВ раҳбарининг янги биринчи ўринбосари — тезкор-қидирув департаменти бошлиғи тайинланди

Тайинлов Ўзбекистон президентининг қарори билан амалга оширилди

Мирмансур Миршахидович Мирхамидов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Унга қадар Мирмансур Мирҳамидов ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимини илгари Ботир Қудратхўжаев эгаллаб келган. У 12 октябрь куни мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди.

Ўзбекистон