Испанияда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди
Тўқнашув Толедо провинциясидаги икки аҳоли пункти оралиғидаги бекатда содир бўлган

Толедо провинциясида иккита йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳодиса соат 09:00 атрофида икки аҳоли пункти оралиғидаги бекатда юз берган. Поездлардан бирининг икки вагони изидан чиқиб кетган.
EFE агентлиги маълумотларига кўра, гап йўловчи поездлари ҳақида бормоқда. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келган.
Гувоҳлар поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб жароҳатланганлар борлигини маълум қилмоқда.





