Сурхондарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари катта миқдорда пора билан ушланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жумладан, мансабдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ҳокимлик захирасида бўлган 9 гектар ер майдонини Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари экиш учун 4 ой муддатга ижарага бериш эвазига 90 млн сўм талаб қилиб, жорий йилнинг январь ойида 30 млн сўм олади.
Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 60 млн сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





