Ветнамдаги «Яги» супер тўфони қурбонлари сони 120 нафардан ошди

Ветнамда «Яги» супер тўфони оқибатларидан келиб чиққан кучли сув тошқини туфайли 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ветнамнинг тўғонларни бошқариш ва табиий офатларнинг олдини олиш департаменти янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мамлакат шимолида 127 нафар фуқаро ҳалок бўлганлар рўйхатида, яна 54 нафари бедарак йўқолган. 750 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Сув тошқини натижасида шоли эгаллаган 150 минг гектардан ортиқ экин майдонлари, 27 минг гектарга яқин бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ва 11 минг гектар мева плантациялари зарар кўрди, — дейилади хабарда.

Ветнам бош вазири Фам Минь Чинь, маҳаллий ҳокимият органларига жабрланган ҳудудларда тезроқ нормал ҳаётни тиклаш бўйича топшириқ берди.

Жаҳон