Ўзбекистон Президенти Остонага етиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун (17 сентябрь) Президент «Марказий Осиё – Германия» иккинчи саммити тадбирларида иштирок этади.

Жаҳон