Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистон ва АҚШ фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим фойдали қазилмалар бўйича англашув меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатни 16 сентябрь куни Ўзбекистон кончилик ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулла Насритдинхўжаев ва Американинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник имзолади.
Битимдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, бошқа соҳаларда ҳам алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
Ушбу ҳужжат геология-қидирув, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш бўйича АҚШ-Ўзбекистон мулоқотини давом эттиришда муҳим қадам бўлиб хим қлади, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, тадбир доирасида 2024 йил 24-26 сентябрь кунлари Лас-Вегаснинг Невада штатида, бўлиб ўтадиган тоғ-кон саноати соҳасидаги энг йирик глобал тадбир – «MINExpo International» кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан суҳбат бўлиб ўтди.