АҚШ Грузия амалдорларига қарши санкциялар жорий қилди
АҚШ расмийлари Грузиянинг амалдорларига қарши санкциялар жорий қилди.
Қайд этилишича, рўйхатга Грузия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Вахтанг Гомелаурининг номи киритилган бўлиб, у “тинч намойишларни бостириш”да иштирок этгани учун чекловларга дучор бўлган.
Бундан ташқари, чекловлар ички ишлар вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзе, Тбилиси полиция бошқармаси бошлиғи Сулхан Тамазашвили, Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бошқармаси бошлиғи, Грузия махсус кучлари раҳбари Звиад Харазишвили ва унинг ўринбосари Милери Лагазаурига ҳам тегишли.
Аввалроқ, Зеленский Грузия ҳукуматига қарши санкциялар киритгани ҳақида хабар берган эдик.