Зеленский Грузия ҳукуматига қарши санкциялар киритди

Украина президенти Владимир Зеленский Грузия расмийларига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

Санкция рўйхатига «Грузия орзуси» партияси асосчиси Бидзина Иванишвили, бош вазир Ираклий Кобахидзе, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Григор Лилуашвили, ички ишлар вазири Вахтанг Гомелаури, Тбилиси мери Каха Каладзе, қатор судьялар ва парламент аъзоларидан 19 киши киритилган.

Мен ҳозиргина НСДCнинг санкциялар тўғрисидаги қарорига куч берадиган фармонни имзоладим. Бу Грузия ҳукуматининг бир қисмига қарши санкциялар. Украина Иванишвили ва унинг шериклари, 19 нафар шахсга нисбатан санкциялар қўллади, — деди Зеленский.

Жаҳон