Жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага етди

Доллар курсининг пасайиши ва давлат облигацияларининг даромадлилигининг пасайиши фонида дунёда олтин нархи бир унция учун 2560 доллардан ошди. Бу тарихдаги енг максимал нарх ҳисобланади, дея хабар беради «Интерфакс».

Хабар қилинишича, бу ҳаракатга сўнгги иқтисодий маълумотлар ҳам таъсир қилиб, келаси ҳафта ўтказиладиган йиғилишда Федерал резервдан кўпроқ тажовузкор ҳаракатлар кутилиш эҳтимолини кучайтирган.

Деярли ҳеч ким Федерал заҳиранинг сентябрдаги бошқарув йиғилишидан сўнг фоиз ставкаларини туширишига шубҳа қилмайди. Шу билан бирга, трейдерлар CME FedWatch маълумотларига кўра, базавий ставка бир вақтнинг ўзида 50 та базавий пунктга қисқартирилиши эҳтимоли 40% дан ошади, — дейилади хабарда.

Comex биржасида сентябрь ойидаги олтин фючерслари бир унция учун 2568 доллар атрофида сотилмоқда, бу аввалги сессия ёпилишидан 0,4% га ошганини кўрсатади.

Goldman Sachs Research таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, 2025 йил бошида АҚШда ставкалар пасайиши ва ривожланаётган бозор мамлакатлари марказий банкларининг олтинга бўлган талаби туфайли қимматбаҳо металнинг нархи бир унция учун 2700 долларгача ошиши мумкин.

Жаҳон