Қашқадарёда эр рашк туфайли хотинини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ўз хотинини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлган эркакка ҳукм оқилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб «Repost.uz» маълум қилади.

Маълумотларга кўра, 58 ёшли айбланувчи эркак рашк туфайли турмуш ўртоғи билан доимий жанжалда бўлиб, аёлининг унга хиёнат қилаётганига ишониб келган.

Шундан сўнг, фуқаро 2024 йил апрель ойида маст ҳолатда уйга келиб, болалари кўз ўнгида хотинини устида бензин сепиб, сонгра ёқиб юборган ва уйдан чиқиб кетган.

Аёлга шифокорлар томонидан ёрдам кўрсатилгани, шунигдек унинг танасининг 35-38 фоизи куйгани ҳабар қилинади.

Натижада, эркак Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб 10 йилл қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қашқадарё